Интерполнинг Аргентинадаги бўлими ходимлари маҳаллий суд қарорига кўра, 29 майда ФИФА коррупцион ишига алоқадор бўлган аргентиналик тадбиркорларнинг офисларида тинтувлар ўтказишди, деб хабар бермоқда La Nacion портали.

Гап Torneos y Competencias компанияси президенти Алехандро Бурсако, Уго Хинкисе ва унинг ўғли Мариано (Full Play компанияси директорлари) ҳақида кетмоқда. Бу компаниялар офисларида терговчилар ишламоқда. Тинтувлардан мақсад кўздан ғойиб бўлган гумондор шахсларнинг қаердалигини анқлашга ёрдам берувчи маълумотларни қидиришдан иборат бўлмоқда.

Аргентиналик тадбиркорларни ҳибсга олишга ордер берилган, аввалроқ Аргентина солиқ хизмати уларни солиқларни тўлашдан қочиш, пул ювганликда айблаган эди. 27 майда Цюрихда ФИФАнинг юқори лавозимли амалдорлари коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Улар орасида ФИФА вице-президентлари Жеффри Уэбб ва Эухенио Фигередо, шунингдек, Эдуардо Ли, Хулио Рока, Костас Таккас, Рафаэль Эскивель, Хосе Мария Марин бор.