Бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO ва IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони Владимир Кличко ТСН порталига берган интервьюсида у 2013 йилда Москвада мағлубиятга учратган россиялик боксчи Александр Поветкин билан реванш жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ Кличко энди жанг Киевда бўлиши кераклигини айтмоқда.
“Киевга хуш келибсиз. Мен таклиф учун, 2013 йилда Москвада бўлиб ўтган жанг учун миннатдорман. Агар реванш жанг бўладиган бўлса, унда футболдек бўлиши керак. Аввал меҳмонда, кейин уйда ўйнаймиз. Меҳмонда бокс тушдик. Энди кейинги жангни Украинада ўтказса бўлади”, деб айтди Кличко.

Бу учрашувдан аввал “Рус витязи” АҚШлик боксчи Деонтей Уайлдер билан жанг ўтказиб, WBC унвонини қўлга киритиши керак.

“Менинг фикримча, бу таклифим Александрга ёқади. Агар истак бўлса, унда имконият ҳам бўлиши керак. Айни пайтда, тушунимча, Поветкинда мен билан учрашишга имконият йўқ, чунки у WBC унвони учун даъвогар ҳисобланади. У ерда умуман бошқа чемпион. Агар улар келиша олсалар ва жанг бўлиб ўтса, жанг меҳмонда эмас, Киевда ўтказилиши учун мен Александрга мухлислик қиламан”, деб айтди Кличко.