Португалия терма жамоаси ҳамда "Барселона" ва "Реал" клубларида фаолият кўрсатган собиқ футболчи Луиш Фигу ФИФА президенти лавозимига Йозеф Блаттернинг қайта сайланиши юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Бугун ФИФА мағлубиятга учради, лекин барчадан кўра кўпроқ футбол ва унга жой куйдирадиганлар ютқазди», – дея ёзади Фигу ўзининг твиттерида.

"Бугун Цюрихда яна бир қора кун бўлди. Агар Йозеф Блаттер футбол ҳақида озгина қайғурганида бешинчи марта ҳам президент бўлишга ҳаракат қилмасди. Агар у футболда тартиб бўлишини истаса, ҳали ҳам истеъфо бериши керак", дейди Фигу.