Мишел Платини УЕФА ФИФАдаги ўзгаришлар учун ҳаракатни қўллаб-қувватлаганидан фахрланишини айтди

Спорт 30 Май 2015 1478

УЕФА президенти Мишель Платини Йозеф Блаттернинг ФИФА президенти лавозимига қайта сайланганига изоҳ бериб ўтди

“Мен УЕФА ФИФАдаги ўзгаришларга ҳаракатни ҳимоя қилгани ва қўллаб-қувватлагани учун фахрланаман. Ўзгаришлар, менинг фикримча, агар ташкилот ўз обрўсини қайтиб олмоқчи бўлса, жуда зарур. Мен ўз дўстим шаҳзода Алини унинг ажойиб сайлов кампанияси билан табриклайман ва фурсатдан фойдаланиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлаган барча миллий футбол уюшмаларига миннатдорчилик билдираман”, деб айтди Платини.

ФИФАнинг амалдаги президенти 29 майда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, яна тўрт йилга ўз лавозимини сақлаб қолди. Унинг ягона рақиби Иордания шаҳзодаси Али ибн ал-Ҳусайн сайловнинг 2-босқичида иштирок этишдан бош тортди.

Сайловнинг 1-босқичида Блаттер 133та овоз, ал-Ҳусайн 72та овоз тўплади. Яна учта бюллетень ҳақиқий эмас деб топилган.

Блаттер ФИФАга 1998 йилдан бери бошчилик қилиб келади. Блаттернинг янги муддати унинг 5-муддати бўлади.

ФИФА бош котиби овоз беришдан кейин 2018 йилги Жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар