Мисрнинг Бени-Суэйф вилояти ҳудудида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 16 киши ҳалок бўлди.
 
Қурбонларнинг 13 нафари Миср Қуролли кучлари томонидан ҳарбий хизматга олиб кетилаётган йигитлар бўлган. Бу ҳақда маҳаллий соғиқни сақлаш хизматларига асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар берди.
 
Бу ҳодисада полиция машинаси, микоавтобус ҳамда такси ўртасида тўқнашув юз берган. 16 киши ҳалок бўлишидан ташқари яна 4 киши жароҳатлангани айтилмоқда.