Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида республикамиз мактабларида чет тиллар хоналарини ўқув жиҳозлари билан жиҳозланишининг бориши ҳақида маълумот берилди. Бу мақсадларни амалга ошириш учун Таълим бўйича глобал шериклик, Хитой ҳукумати ва Кореянинг Эксимбанки маблағлари жалб қилинмоқда.

Айни пайтда барча умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларининг 17222 инглиз тили хоналари DVD-плеерлар, кўргазмали қўлланмалар мажмуалари (расмлар, муляжлар, луғатлар ва бошқалар) билан жиҳозланди. Бундан ташқари, 6650 та хона ноутбук, проектор, товушкучайтиргич, TV-тюнер ва маркер доскаларни ўз ичига олувчи замонавий мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланди.

Келаётган ўқув йили бошланишига қадар мактабларга Хитой томонидан беғараз асосда тақдим қилинаётган яна 6775 та техник воситалар мажмуалари етказилади, мактабларнинг 1-4-синфлар ўқувчилари учун мўлжалланган инглиз тили хоналари эса кейинги йилга мультимедиа қурилмалари (яна 3797 та мажмуа) билан тўлиқ таъминланади.

Бундан ташқари, 5-9-синфлар ўқувчилари учун чет тили хоналарини (информатика хоналари билан қўшилиб юборилган) жиҳозлаш мақсадида Таълим бўйича глобал шериклик грант маблағлари ҳисобига 1220 та компьютер хоналари, кейинги йилдан эса Хитой ҳукумати гранти ҳисобига 3 йил мобайнида 1303 тадан компьютер хоналари сотиб олиш кўзда тутилган.