Ўзбекистон U-19 БАА U-19 термасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди

Спорт 30 Май 2015 1286

Осиё Чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 30 май куни Бирлашган Араб Амирликлар U-19 терма жамоасига қарши ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди.
“Жар” стадионида ўтган беллашув 3:2 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда Миржаҳон Мираҳмадов чап қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусгача ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳам ўзбекистонликлар учун омадли бошланди. Рақиб ҳимоячисидан чаққонроқ ҳаракат қилган Суҳроб Нуриллаев жарима майдони ичида ўзининг айланма зарбаси билан дарвозабоннинг узоқ бурчагини нишонга олди – 2:0.
Амирлик ёшлар орадан кўп ўтмай ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлишди. Тўп ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилган паллада рақиб футболчиси ҳаводан келаётган тўпни дарвозага киритди.
90-дақиқада Ислом Қобулов ҳужумга ўтиб, рақиб жарима майдони чизиғи устидан худди иккинчи голда бўлгани каби бурама зарба орқали дарвозабонни доғда қолдирди.
Аммо учрашувда 3:1 ҳисоби кўп сақланиб қолгани йўқ. Меҳмонлар тезкорлик билан ҳужумга ўтишди ва ҳисобни биттага қисқартиришди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлар U-19 терма жамоасига қарши ўзининг илк назорат учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоамиз БААга қарши иккинчи назорат учрашувини 31 май куни ўтказади.
Ўзбекистон U18 - БАА U18 3:2.
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (42), Суҳроб Нуриллаев (76), Ислом Қобулов (90) - Зайид ал Амри (86), Абдулраҳмон Ашкарий (90+3)

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар