Украина президенти Пётр Порошенко грузинларнинг собиқ раҳбари Михаил Саакашвилини Одесса вилоятига губернатор сифатида тайинлади. Бу ҳақда "РБК-Украина" нашри президент ма`муриятига асосланган ҳолда хабар берган.

Бироз олдинроқ, Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголко Порошенко яқин вақт ичида Саакашвилининг губернатор этиб тайинланганини расман тасдиқлаши ҳақида маълум қилганди.