Украина президенти Пётр Порошенко Грузиянинг собиқ президенти, ўз маслаҳатчиси Михаил Саакашвилини Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда унинг расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳужжатдан маълум бўлишича, Одесса вилояти губернатори Игорь Палица лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнини эса Саакашвили эгаллаган.