Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили шаҳарни Қора денгиз пойтахтига айлантириш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у “112 Украина” телеканали орқали намойиш этилган мурожаатида баёнот берди.
“Янги қоидалар, янги одамлар, янги йўналиш керак, Одессага кўплаб туристларни олиб келиш керак, – таъкидлади губернатор. – Асосий мақсадимиз – бу жамиятга сунъий равишда олиб кирилган ихтилофни бартараф қилиш ва фуқаролик муросасини амалга оширишдир”.