29 май куни Саудия Арабистони шарқидаги Даммам шаҳрида жойлашган шиалар масжидида аёл киши либосидаги жангари ўзини портлатиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда гувоҳларнинг маълумотларига асосланган ҳолда Рейтер хабар берган.

У масжиднинг аёллар учун мўлжалланган қисмига киришга уринган. Портлаш жума намози вақтида, масжидга кириш жойида содир бўлган. Портлаш оқибатида террорчи ва уни тўхтатишга уринган масжид ходими ҳалок бўлган. 

Ҳозирча бирорта террорчилик ташкилоти ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Ўтган ҳафтада жума намози вақтида шиалар масжидида 21 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган эди.