Россиянинг Ставрополь шаҳрида, “Хуторская” аэродроми яқинида енгил самолёт қулади. Бу ҳақда ўлка фавқулодда вазиятлар хизмати сайти хабар қилди.
Маълум бўлишича, самолёт қулаши натижасида йўловчига бир қадар шикаст етказилган, учувчи эса оғир аҳволда.