Туладаги шахсий уйлардан бирида 5 кишининг жасади топилди. Минтақа ички ишлар бошқармаси расмий сайтида маълум қилинишича, жасадларнинг 2таси аёлларга, 3таси болаларга тегишли.

Воқеа 30 май куни Косая Гора қишлоғида содир бўлган.

Маълум бўлишича, жиноятчи шахсий уйга бостириб кириб, у ердаги одамларга ҳужум қилган. У пичоқ билан қуролланган, шунингдек, бошқа қуролларни ҳам ишлатган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Натижада 2 нафар аёл, 3 нафар бола ўлдирилган. Оиланинг яна 2 нафар аъзоси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган бўлиб, улардан бири боладир.
Жиноятни содир этган шахс қўлга олинди. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра маълум бўлишича, қотилликларни содир этган 30 ёшли эркак Ўрта Осиё давлатларидан бирининг фуқаросидир.