Украина Олий Радаси раиси Владимир Гройсман АҚШнинг Норвегиядаги вакилига мактуб йўллаб, президент Пётр Порошенко номзодини тинчлик учун Нобель мукофотига кўрсатишдага ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, мактубда Порошенко мукофотсиз қолмаслигини кафолатлаш сўралган.
“Порошенко 2015 йилги тинчлик мукофотини олишининг кафолатлари ниҳоятда зарур, негаки бу бутун жаҳон демократик ҳамжамиятининг Украина бирлигини қўллаб-қувватлашини намойиш этиб беради”, – таъкидланади мактубда.
Шунингдек, сиёсий шарҳловчи Эрик Зюсснинг фикрича, мактубда 2009 йили ушбу мукофот АҚШ президенти Обамага тақдим этилиши муносабати билан Нобель қўмитасининг холислиги шубҳа остида қолганига шама қилинган.