Эроннинг Fars агентлигининг хабар беришича, Яман пойтахти Санодаги Саудия Арабистони элчихонаси соқчилари хусийчиларга таслим бўлган.

Қиролликнинг Санодаги элчихонаси 30 май куни эрталаб “Ансор Аллоҳ” ҳаракати жангарилари томонидан ўраб олинган ва элчихона соқчиларига қуролни ташлаш шрти қўйилган. Эочихонадаги барча 40 нафар соқчи хусийчиларнинг талабларига бўйсунишга мажбур бўлганлар, шундай кейин улар элчихонаси ташқарисига чиқариб юборилган.

ОАВларнинг таъкидлашича, хусийчилар томонидан элчихонанинг босиб олиниши Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан амалга оширилаётган авизарбаларга жавобан амалга оширилган.
66 кундан бери давом этаётган Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида 4132 яманлик ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.