Япониядаги “Фукусима-1” атом станциясида радиоактив сув оқиб кетди

Жаҳон 30 Май 2015 2124

Япониядаги авария ҳолатидаги “Фукусима-1” атом электр станциясидан катта миқдорда радиоактив зарраларга эга суюқлик оқиб чиқиб кетди. Бу ҳақда станцияга операторлик қилувчи Tokyo Electric Power (TEPCO) компаниясига иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Компания маълумотларига кўра, сув АЭСдаги бинолардан бири билан радиоактив сув солинган цистернани боғловчи шлангаларнинг биридан чиқиб кетган. Текширув ўтказилганда шлангада кичкина ёриқ борлиги аниқланган ва шикастланган жой янгиси билан алмаштирилган. TEPCO да юқори радиоактив суюқлик охирги икки кун давомида оқиб ётган бўлиши мумкинлни айтишмоқда. Сизиб чиққан сувнинг умумий ҳажми аниқланмаган. Айни пайтда мутахассислар қолган шундай шлангларни ҳам уларда нуқсонлар борлигига кўздан кечириб чиқмоқдалар.

Сув оқиб кетган жойдан олинган намунада радиоактив заррачалар миқдори 1,4 минг беккерелни ташкил қилган, океанга оқизиладиган сувда бу кўрсаткич 30 беккерель қилиб ўрнатилган. Бундан ташқари, сизиб чиққан сувнинг бир қисми океандан махсус ҳимояловчи тўсиқлар билан ўралган станция портига тушган.

Катта ҳажмдаги юқори радиоактив сувлар “Фукусима-1” АЭСидаги фалокатни бартараф этувчиларга муаммо туғдираётган асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Айни пайтда станциядаги реакторларни совитиш жараёнида олинган радиоактив заррачаларни сақловчи суюқлик ҳажми кунига 350 тоннага ортиб бормоқда – TEPCO мутахассислари уни мунтазам равишда махсус еростидаги омборхоналарга тортиб олишларига тўғри келмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар