2016 йили “Авиадартс” халқаро ҳаво маҳорати танловида Ҳиндистон, Миср, Покистон ва Арманистон ҳарбий ҳаво кучлари иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Россия ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони генерал-полковник Виктор Бондарёвга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Бондарёвнинг сўзларига қараганда, яна етти мамлакат вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этади.