Швейцария прокуратураси ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платиниларни Россия ва Қатарга 2018 ва 2022 йилга Жаҳон чемпионатлари мезбонлиги топширилиши юзасидан сўроқ қилади.
Улар яқинда авж олган ФИФАдаги коррупцион иш бўйича гувоҳлар саналади. Таъкидланишича, Жаҳон чемпионатлари мезбонларини танлашда порахўрликка ва ноқонуний маблағларни ювишга йўл қўйилган.
Бу жиноятларда айбдор деб топилган амалдорлар 7.5 йилга қамалиши мумкин.