Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида эркин савдо зонаси ташкил қилинишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Deutsche Welle радиоси хабар бермоқда.
Канцлернинг фикрича, бундай зонанинг ташкил этилиши янги иш ўринларини яратиш ва товар айланмасини оширишда қўл келади.
Германия етакчиси эркин савдо зонаси Обаманинг президентлик даврида ташкил этилишига умид билдирди. Акс ҳолда, Меркелнинг фикрича, музокаралар жараёнида узоқ муддатли узилиши юзага келиши мумкин.