Жон Керри шифохонага тушиб қолди

Жаҳон 31 Май 2015 5298

АҚШ давлат котиби Жон Керри Женевадаги госпиталга ётқизилди. АҚШ ташқи сиёсий муассаси вакили Жон Кирбининг Reuters агентлигига берган маълумотида айтилишича, Керри шифохонага вертолётда етказилган.
Тахмин қилинишича, давлат котиби Франциянинг Швейцария билан чегарада жойлашган Сьензе шаҳрида велосипеддан йиқилган ва оёғи лат еган.
“Давлат котибининг аҳволи барқарор. Жароҳат натижасида хотирасини йўқотмаган”, – деди Кирби.
30 май куни Жон Керри Швейцарияда Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан олти соатлик музокаралар олиб борди.

Кўпроқ янгиликлар