Россия бош вазири Дмитрий Медведев Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Одесса губернатори этиб тайинланишига муносабат билдирди.
“Саакашвили – Одесса вилояти губернатори. Шапито-шоу давом этади. Бечора Украина”, – деган ёзув қолдирди у Твиттердаги саҳифасида.
30 май куни Украина президенти Пётр Порошенко Саакашвилини Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаган эди. Бу қарор Россия ТИВ инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан танқидга олинганди.
Илгарироқ Саакашвили жамоатчилик асосида Украинада ислоҳотлар ўтказиш бўйича халқаро маслаҳат кенгашига раҳбарлик қилган эди. Мамлакат ҳукумати таркибига кириш ҳақидаги таклифга рад жавобини берди.
Грузияда эса Саакашвили давлат мулкини талон-торож қилишда айбланиб, қидирувга берилган.
Шапито-шоу – 2012 йили катта экранларга чиққан кинокомедия.