Қорақалпоғистонда Жаҳон банкининг 376.7 млн долларлик лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон 31 Май 2015 3323

2016-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон магистраль канали қурилади. Унинг узунлиги 70 км бўлиб, секундига 105 кубометр сув ўтказишга қодир бўлади.
Шунингдек, “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида Жаҳон банки томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар воситасида Туямўйин каналининг 31.1 км ли участкаси, Пахтаарнанинг 27.5 км ли участкаси қайта тикланади, гидротехник иншоотлар таъмирдан чиқарилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 376.7 млн долларни ташкил қилади.
Таъкидланишича, унинг амалга оширилиши 544 дона насос агрегатларининг тўхтатилиши ҳисобига йилига 14 млрд 530 млн сўм тежашга ёрдам беради.

Кўпроқ янгиликлар