Равшан Ҳайдаров: Бу терма футболимиз тарихида қолади

Спорт 31 Май 2015 5347

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистон ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасидаги илк ўйин олдидан Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманига ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев билан бирга ташриф буюрди.

- Аввалом бор, барчани Жаҳон чемпионати билан табриклаймиз. Шундай нуфузли мусобақада биз ҳам иштирок этаётганимиздан хурсандман. Мухлисларимизга чиройли ўйинлар намойиш этишга ва уларга байрамона кайфият улашишга ҳаракат қиламиз. Кўриб турганингиздек, чемпионат жуда қизиқарли ўтмоқда. Бизнинг ўйинлар ҳам шиддатли ва томошабоп тарзда ўтишига умид қиламан, - дея сўз бошлади Равшан Ҳайдаров.

- Ўзбекистон футболида ҳозир бироз инқироз бордек. Миллий терма жамоамиз ўйинлари, бундан ташқари клубларимизнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинлара ва ҳоказо. Мазкур кўрсаткичлар сиз бошқараётган терма жамоага умид билан қарашга ундайди. Бу нарса сизга юк ва мажбурият юкламаяптими?

- Мен Ўзбекистон футболи инқироз демаган бўлардим. Футбол ҳамиша бир текисда ёки бир маромда ўтмайди. Бу ҳамма жойда бор нарса. Тўғри, футболимизда охирги пайтларда уқадар ютуқларга эришмади. Бизга катта умид билан қараб туришганини ҳам биламан. Буни йигитлар ҳам ҳис қилишмоқда. Шунинг учун майдонда боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Буни клубларимизнинг инқирози билан боғламаган маъқул. Биз бу мусобақани узоқ кутдик ва унга етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Албатта босим бор, бу табиийдир. Ўзбекистон номини Жаҳон футбол форумида ҳимоя қилаётганимизни англаган ҳолда майдонда ҳаракат қиламиз.

- Аввалги Жаҳон чемпионатида ҳам бу икки жамоа ўзаро чорак финалга чиққанди. Бугунга келиб бу жамоалар орасидаги фарқни айтиб бера оласизми?
- Биз Мексикада ва Туркиядаги Жаҳон чемпионатларида қатнашганмиз ва уларда муваффқият қучганмиз. Бу сафар ҳам шунақа бўлишига умид қиляпмиз. Гондурас билан аввалги ЖЧда кўришганмиз. Аниқроғи, футболчиларим уларнинг айримларини яхши билишади. Ана ўша футболчилардан учта ҳозир шу таркибга жалб қилинган. Бундан ташқари, янги номлар кашф этилса ҳам ажаб эмас. Биз ўз навбатида ўша чемпионатлардаги иштирокдан кам бўлмасликка ҳаракат қиламиз.

- Биз Янги Зеландияга келгунга қадар бўлган тайёргарлик жараёни ҳақида биламиз. Айтингчи, бу ерга келиб кўрилган тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими? Қайсидир футболчида жароҳат ёки бошқа нарсалар юз бермадими?
- Янги Зеландияга эртароқ келдик. Атайин шундай қилганди. Сабаби, кўпроқ тайёрланиб олиш керак. Муҳимтга, вақт тафовутига ва иқлимга мослаши керак эди. Менимча, мақсадимизга эришдик. Кераклича, шуғулланишга вақт бўлди. Ҳозир оптимал ҳолатга келишга ҳаракат қиляпмиз. Ўйинни шакллантириш ишларини олиб боряпмиз. Ржадаги ҳаммаси амалга ошди. Веллингтонда ҳам яхши шароатда шуғулландик. Ўша кунлари Панама билан назорат ўйини фойдали бўлди. Футболчиларим стартни сабрсизлик билан кутишмоқда.

- Гондурас билан ўйин бошқа-бошқа қитъа футболи ҳисобланади. Рақибни ўрганишда қийинчилик туғилмадими? Материаллар етарли бўлдими?
- Гондураснинг ўйинари туширилган дискларни кўрдик ва таҳлил қилдик. Футболчиларим уларнинг айримлари билан танишишига ҳам улгуришди ва айримларини билишади ҳам. Уларнинг услубларини ўргандик. Айтишим мумкинки, Гондурас тахминан Лотин Америкаси футболига яқин ўйин кўрсатади. Бу ҳақида тасаввурга эгамиз. Ҳаммаси жойида бўлишига ишонаман.

Забихулла Ўринбоевга савол:
- Забихулла, мана сиз учун ушбу Жаҳон чемпионати учинчиси ҳисобланади. Бемалол бу кўрсаткич бўйича ҳатто бошқа мамлакат футболчилардан устунроқсиз. Нима деб ўйлайсиз, сиздаги тажрига умид қилсак бўладими?
- Аввалам бор, барчага ассалому алейкум, демоқчиман. Бизни Янги Зеландияда жуда кутиб олишгани учун раҳмат. Футболчилар бу кунни анчадан бери кутишяпти ва унга тайёр туришибди. Бевосита саволингизга келсак: тўғри мен учинчи марта Жаҳон чемпионатида қатнашяпман. Мен энди ўзимнинг чемпионатимда ўйнайман. Аввалгиларида катталар орасида эдим. Насиб қилса, ўз тенгқурларим орасидаги Жаҳон чемпионатида ортирган тажрибаман фойдаланаман. Ватанимга ёруғ юз билан қайтишимиз учун барча ишни қиламан.

Азизхон Акбаров, Санъат Шарипов
Крайсчерч, Янги Зеландия

Манба: uff.uz

Кўпроқ янгиликлар