Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Одесса губернаторлигига тайинлангани туфайли Грузия фуқаролигини йўқотди.
“Бу қонун Саакашвилининг ўзи томонидан қабул қилинган. Агар у губернатор бўлса ва бошқа давлат фуқаросига айланса, демак, бизнинг фуқаролигимиздан воз кечган бўлади”, – деди бу борада Грузия парламенти депутати Звиад Квачантирадзе.
Эндиликда Грузия фуқаролигини қайтадан олиш учун президентга мурожаат этиш талаб қилинади.