“Манчестер Юнайтед” жамоаси “Наполи” ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Танкреди Палмери хабар тарқатди.
Илгарироқ Игуаин “МЮ”га 60 млн еврога ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди. Аммо футболчининг шартномасида 100 млн евро суммаси кўрсатилган.
Игуаин жорий мавсумда Италия чемпионатининг 37 ўйинида иштирок этиб, 18 гол ва 8 голли узатма муаллифига айланди.