“Ўзбектуризм” миллий компанияси Тошкентда бўлиб ўтадиган XXI Халқаро туристик ярмарка – “Ипак йўлида туризм” тадбирига тайёргарлик кўрмоқда. Бу компания томонидан таҳририятга юборилган матбуот хабарномасида баён қилинган.
Хабарномада айтилишича, тадбир 6-8 октябрь кунлари “Ўзкспомарказ”да ўтказилади. Тадбир Марказий Осиё минтақасидаги энг оммабоп ярмарка бўлиб, у иштирокчиларга туристик фирмалар мутахассисларидан бевосита ахборот олиш имкониятини беради.
Ҳар йили кўргазмада 30 мамлакатдан ташриф буюрган 780дан ортиқ туристик компаниялар ҳамда 12 мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этади. Кўргазмада илк бор қатнашаётганларга имтиёзлар беради.
Кўргазма доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилади.