Россиянинг бош спорт газеталаридан бири “Спорт-Экспресс” “Зенит”нинг аргентиналик ҳимоячиси Эсекиэль Гарайни Россия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топди.

Газета ниҳоясига етган чемпионатда 20 мартадан кам бўлмаган миқдорда майдонга тушган 25 нафар футболчининг рўйхатини чоп этди. Гарай газета томонидан 10 баллдан ўртача 6,08 балл олиб, 1-ўринни эгаллади.
Ушбу рейтингга “Зенит”нинг бошқа футболчилари – Халк (3-ўрин, 6,05), Игорь Смольников (7- ўрин, 5,98), Олег Шатов (8- ўрин, 5,96), Доменико Кришито (14- ўрин, 5,88), Данни (17-ўрин, 5,86), Хави Гарсия (21-ўрин, 5,85) ва Аксель Витсель (23-ўрин, 5,80) ҳам киритилди.
“Спорт-Экспресс” мавсумнинг рамзий терма жамоасига “Зенит”нинг 4 ўйинчиси – Халк, Доменико Кришито, Эсекиэл Гарай ва Игорь Смольниковни киритди.
Қайд этилишича, Гарай охирги 23 йилда чемпионатда энг яхши футболчи деб топилган илк яримҳимоячи бўлди. Охирги марта бунга 1993 йилда Виктор Онопко муваффақ бўлган эди.