Тошкент механика заводи 2015 йили 30 минг эшик қулфлари ишлаб чиқаради. Маҳсулот локализацияси 36 фоизни ташкил қилади.

2016 йили ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми 40 минг донага етади; кейинги йилларда унинг ҳажмини 50 мингга етказиш режалаштирилмоқда.
Бу кўрсаткичлар 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотни, бутловчи қисмлар ва материалларни локализация қилиш дастури билан белгилаб берилган.

Умумий ҳисобда собиқ авиақурилиш заводи 2020 йилга қадар 18 турдаги маиший маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.