АҚШ Кливленд шаҳрида содир бўлган отишмада 3 киши ҳалок бўлди

Жамият 01 Июнь 2015 716

АҚШнинг Огайо штатидаги Кливленд шаҳрида содир бўлган отишмада 3 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полициясига таянган ҳолда Cleveland.com портали хабар бермоқда.
Воқеа якшанба кечаси содир бўлган. 29 ёшли қуролланган эркак шахсий уйлардан бирига бостириб кириб, 24 ёшли дугонасини ҳамда унинг 63 ёшли бобосини ўлдирган, шундан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Қизнинг жиноятчига халақит бермоқчи бўлган 60 яшар буваси бошидан яраланган. У оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Полиция раҳбари ўринбосари Эд Томбанинг сўзларига қараганда, бу фожиага йигит ва қиз ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар