Ўзбекистон алоқа оператори “Beeline” “Bravo Online!” янги акцияси ишга тушгани ҳақида хабар беради. Энди, ҳисобни $2,99 ва ундан кўпроқга тўлдирганда, абонент нафақат тармоқ ичида бепул 400 дақиқа, шунингдек Viber, Telegram ва Whatsapp мессенжерларидан чекловсиз фойдаланиш имконини қўлга киритади. Бонуслар ҳисоб тўлдирилган кундан бошлаб бир ҳафтага берилади ва алоқа хизматлари учун чегирма ҳисобланади. 

Воқеани шарҳлар экан “Unitel”нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Мессенжерлар орқали мулоқот қуришга ошиб бораётган эҳтиёжни аҳамиятга олган ҳолда, “Beeline” ўз абонентларига бепул online-мулоқотнинг барча қулайликларидан фойдаланиш имконини беради. Мессенжерлардан чекловсиз фойдаланиш билан бир қаторда абонентлар ҳисобни $2,99 ва ундан кўпроқга тўлдирилганда, тармоқ ичида бепул 400 дақиқани қўлга киритишда давом этади. Бундан ташқари, ҳисобга тушган маблағ, аввалдаги каби, уларни алоқанинг бошқа хизматларига сарфлаш учун балансда қолади”. 

“Bravo Online!” акциясига “Статус” тариф режаларидан ташқари барча тарифларда *110*570# USSD кодини териб, ёки савдо ва хизмат кўрсатиш офислари ёки компания дилерларидан янги СИМ-картани ҳарид қилиб, бепул уланиш мумкин.