Billa дўконлар тармоғи асосчиси Карл Влашек 97 ёшида Австриянинг Грац шаҳрида вафот этди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

Бу маълумот Влашекка тегишли инвестиция компаниясида тасдиқланди.

Влашек Австриянинг энг обрўли миллиардерларидан бири бўлган. У 1917 йилнинг 4 августида дунёга келган. 2012 йилда 94 ёшида 5-маротаба уйланган эди.