Британиялик 98 ёшли момо сегвейда учувчи энг кекса инсон деб топилди

Жаҳон 01 Июнь 2015 1282

Сегвейда учишни хуш кўрувчи энг кекса инсон деб 98 ёшли Буюк Британия фуқароси Глэдис Уивер топилди. Бу ҳақда The Daily Mail газетаси хабар берди.
Май ойида Бристолда истиқомат қилувчи аёл навбатдаги туғилган кунини нишонлади. У қариндошлари билан Эксетер боғига сайр қилиш учун борди. У ерда барчани ҳайратга солиб, сегвейда учишга қарор қилди.
Аёлнинг айтишича, сегвейда учишдан роҳатланган. Лекин унинг устига чиқиш кўп вақт олгани боис бошқа бу ишни такрорлаш нияти йўқ.
Уивер хонимнинг 14 невараси ва 3 эвараси бор.

Кўпроқ янгиликлар