Ҳар йилнинг 1 июнь куни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш нишонланади. Ушбу сана 1949 йили Парижда Халқаро аёллар демократик конфедерацияси конгрессида қабул қилинган бўлиб, 1950 йилдан нишонлана бошланган.
1 июнь куни дунё бўйлаб болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларга нисбатан зўравонлик қилинишига қарши курашга бағишланган тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, болалар учун байрам ва концертлар уюштирилади.
Kun.uz таҳририяти ўқувчиларини ушбу сана билан табриклаб, барчага кўплаб фарзандлар ва, асосийси, фарзандларининг бахтини кўришни тилаб қолади.