Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Чирчиқ туманидаги яширин ҳужранинг фаолияти фош қилинди. Аниқланишича, фуқаро Умида Қодирова диний таълим бериш баҳонасида 13-14 ёшли қизларни Сурияга юборишга тайёрлаган.
“Ўзбекистон” телеканали орқали маълум қилинишича, айрим аёллар ижтимоий тармоқлар орқали ИШИД тарғиботига учраб, оилаларини ташлаб Туркия, Сурия ва Ироққа кетишган.
Телеканал бундай алдовларга учган 9 аёл ҳақида ҳикоя қилиб берди.