Диего Коста “Атлетико”га қайтиш учун ойлиги камайишига рози

Спорт 01 Июнь 2015 1284

“Челси” ҳужумчиси Диего Коста жамоани тарк этиб, эски клуби “Атлетико”га қайтмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бунинг учун Коста ойлиги камайишига ҳам рози. Аммо лондонликлар уни сотиши эҳтимоли кам.
Таъкидланишича, Коста “Челси” таркибида тўп суришдан бахтиёр, аммо, шу билан бирга, Мадриддаги ҳаётини соғинган.

Кўпроқ янгиликлар