Украина ҳарбийларининг хабар беришича, Донбас қуролли кучлари тинчлик режимини бузиб, Минск шартномалари билан ман қилинган калибрдаги пулемётлар ва миномётлардан Украина позицияларини ўққа тутган.
Махсус операция матбуот марказининг Фейсбук орқали тарқатган маълумотига қараганда, 31 май куни маҳаллий вақт билан 18:00да Пески, Старогнатовка қишлоқлари ва Бутовка конидаги позицияларни ўққа тутган.
Шунингдек, осмонда учувчисиз самолётлар қайд қилинган.