Грузияда Саакашвили фуқароликдан айрилгани ҳақидаги маълумот рад этилди

Жаҳон 01 Июнь 2015 1170

Грузия пойтахти Тбилисидаги Глобал тадқиқотлар маркази раҳбари Нана Девдариани мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украинанинг Одесса вилоятига губернатор қилиб тайинланиши унинг автоматкик равишда Грузия фуқаролигидан айрилишини англатмаслигини айтди.
“Бироқ бу жуда ёқимсиз ҳолат, бу ҳолат унинг тарафдорларидан тортиб рақибларигача – барчада ёмон таассурот қолдирди. Ҳаттоки унинг президентлик давридаги бошқарувини ижобий баҳолаганлар ҳам унинг хатти-ҳаракатидан норозилар. Унинг қилмиши Грузиянинг исталган фуқаросини ноқулай вазиятга солади”, деб айтди Девдариани.
Девдариани Саакашвилининг бу лавозимга тайинланиши АҚШ сиёсатининг давоми эканлигини қўшимча қилиб ўтди.
“Мустақил давлатнинг собиқ президенти бошқа бир мустақил давлатнинг губернатори бўлгани куракда турмайдиган ҳолатдир. Бироқ менинг фикримча, бу АҚШ тутган сиёсатнинг давомидир – улар ўзларининг амрларига сўзсиз итоат қиладиган ва уларнинг сиёсий манфаатларини амалга оширадиган ўзларининг шахсий сиёсий элиталарини етиштирадилар. АҚШ ҳозирда мана шу жамоаларни у давлатдан бу давлатга ташлашни бошламоқда – бу бошқарувнинг янги услубидир”, деб айтди Девдариани.
Аввалроқ Грузиянинг амалдаги президенти Георгий Маргвелашвили Саакашвилининг хатти-ҳаракатини номуносиб деб атаган эди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар