Японияда томошабинлар устига 700 кг келадиган варрак тушиб кетди. Оқибатда 4 нафар киши жароҳат олган, улар орасида пенсионер ва кичик мактаб ёшидаги 7 ёшли бола ҳам бўлган.

Маҳаллий матбуот қўнгилсиз воқеа 31 майда Сигар префектурасида содир бўлганини айтмоқда. Префектурада жойлашган Хигасиоми шаҳрининг истироҳат боғларидан бирида ўтказилган фестиваль давомида фестиваль ташкилотчилари 13 метрга 12 метр келадиган катта варракни учиришга қарор қилишган.

Гувоҳларнинг айтишича, варрак учирилгандан кейин 7 дақиқа ўтиб 200 метрлик баландликдан пастга қулаган.

Маҳаллий расмийлар берган маълумотларига кўра, 73 ёшли пенсионер жиддий жароҳат олган, у шифохонага етказилган. Яна уч киши турли даражада жароҳатлар олган, бироқ уларни шифохонага олиб боришга ҳожат бўлмаган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда ва айбдорни топишга ҳаракат қилишмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, воқеага об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Мутахассислар 31 майда кучли шамол бўлишидан огоҳлантиришган, шу муносабат билан фестиваль ташкилотчилари бундан хабардор бўлган бўлишлари кераклиги айтилмоқда.

Японияда бундай воқеа илк бор содир бўлаётгани йўқ. 2004 йилда Канагава префектурасида оломон устига оғирлиги бир тоннани ташкил қиладиган варрак қулаб тушган эди. Ўшанда бахтли тасодиф ҳеч ким жароҳатланмаган эди.