Италия бош вазири Маттео Ренци тўсатдан Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ренци Ҳирот шаҳридаги Италия ҳарбийлари жойлашган базага ташриф буюрган. Қайд этилишича, Ренцига ташриф давомида Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ахмадзой ҳамроҳлик қилган.

13 йил давом этган НАТОнинг Афғонистондаги миссияси расман ўтган йил декабрида ниҳоясига етган, бироқ альянснинг кичик миқдордаги контингенти афғон ҳарбийлари билан машғулот ўтказиш учун мамлакатда қолмоқда.