Италияда авиашуоу пайтида пилотаж гуруҳининг иккита самолёти тўқнашиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар берди.

Самолётлардан бири денгизга қулаган, иккинчиси сувга қўнишг муваффақ бўлган. 

Тўқнашув оқибатида қулаган самолётнинг учувчиси бедарак йўқолган.
Айни пайтда воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Қайд этилишича, авиашоуга ташриф буюрган томошабинларга ҳеч нарса қилмаган.