Велосипедда учиш пайтида йиқилиб сон суягини синдириб олган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женева университети госпиталидан C-17 ҳарбий-транспорт самолётида Бостонга етказилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби маълум қилди.

Аввалроқ Жон Керри госпиталда шифокорлар назоратида кечасига қолиши айтилган эди. Керри кечки пайт АҚШга жўнаб кетишни режалаштирган.