Концерт вақтида дрон парраги Энрике Иглесиаснинг қўлини кесиб юборди

Маданият 01 Июнь 2015 3361

Испаниялик машҳур қўшиқчи Энрике Иглесиас Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтаётган концерти давомида қўлини жароҳатлаб олди ва АҚШга даволаниш учун йўл олди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.

Маълум бўлишича, 31 май куни оқшомида ўтказилган концерт вақтида залдан мухлислардан бири сурат олиш учун учирган дрон қўшиқчига яқинлашиб келган. Иглесиас эса дронни ўзидан узоқлаштириш мақсадида уни қўли билан уриб туширмоқчи бўлади, лекин дрон парраклари унинг бармоқларидан бирига жиддий жароҳат етказган.

Тиббиёт ходимлари дарҳол биринчи ёрдамни кўрсатишган ва Иглесиаснинг қўлини боғлаб қўйишган. Шундан кейин, Иглесиас соғ қўли билан микрафонни тутганча 1,5 соат давомида қўшиқ куйлаган. Айни вақтда у Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шифохонасига олиб кетилган.

Интернетда Иглесиаснинг оқ футболка кийган ва жароҳатланган қўлидан қони оқиб турган ҳолатида концертни давом эттираётгани тасвирланган суратлар тарқалди.

Қайд этиш жоизки, ушбу 40 ёшли қўшиқчи июль ойида ҳам Мексикада концерт беришни режалаштирган.

Маълумот учун, Энрике Иглесиас Лотин Америка мусиқаси оламидаги энг машҳур замонавий ижодкорлардан бири ҳисобланади. У 20дан ортиқ махсус мукофотларни қўлга киритган. "Гремми" мукофотига ҳам эгалик қилган бу қўшиқчи ўз фаолияти давомида ўндан ортиқ мусиқий альбом яратган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар