31 май куни Тошкент шаҳридаги "Саёҳат" тўйхонасида ўзбекистонлик қўшиқчи Маҳмуд Намозов иккинчи қизининг никоҳ тўйи маросимида иштирок этди.

Тўйда қатнашганларнинг гувоҳлик беришича, Маҳмуд Намозов сурхондарёликлар удуми бўйича куёвига кўрмана ўрнида автомобил калити беришни ваъда қилган.

Қайд этилишича, сурхондарёликлар одатига кўра, никоҳ оқшомида қайнота ўз куёви келин-куёв учун тайёрланган жойга ўтириши учун унга кўрмана бериши керак ҳисобланади.

Маълумот учун, Маҳмуд Намозов 4 фарзанднинг отаси ҳисобланади. Унинг оиласида бир ўғил ва 3 қиз вояга етган.