“Орёл и решка” кўрсатуви ижодкорлари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Аммо улар бошқа, “Орёл и решка. Шоппинг” деб номланган янги лойиҳа доирасида Ўзбекистонга келишади.
Кўрсатувнинг моҳияти қуйидагича: икки нафар бошловчи дунёнинг турли шаҳарларига бозор-ўчар қилиш учун йўл олишади, улардан бирига маблағи чекланмаган “олтин банк картаси” берилса, иккинчисига фақат 100 доллар тақдим этилади.
Кимга бахт кулиб боқиши, ким эса бегона юртда 100 доллар билан қолиб кетиши танга ташлаш орқали аниқланади.
Дастур давомида телемухлислар шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий ёдгорликлари билан таништириб борилади.
Лойиҳа МДҲнинг деярли барча давлатларига ташриф буюриб улгурди. Ўзбекистонга эса кўрсатув ижодкорларининг биринчи маротаба келиши. Бу ҳақдаги хабар лойиҳанинг Инстаграммдаги саҳифасида қолдирилди.
Бошловчилар Бухорони айланиб бўлиб, Самарқандга йўл олган. Кўрсатув съёмкалари сир тутилгани боис, бошловчилар қачон Тошкентга келиши номаълумлигича қолмоқда.