Май ойининг якунлари: 70 000 ташаккур ва фахрийлар учун “Ғалаба!” тариф режаси

Жамият 01 Июнь 2015 812

2015 йил 1 июн, Тошкент. Алоқа оператори Beeline Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган май ойи тадбирларининг якунларини сарҳисоб қилмоқда.
Ой натижаларига кўра фронтчилар ва фронт орти меҳнаткашлари учун жорий этилган тариф режасига мингдан зиёд фахрийлар уланилган. Бепул мулоқотли “Ғалаба!” тариф режаси Кексаларни эъзозлаш йилининг ижтимоий ташаббуслари доирасида жорий этилиб, доимий равишда амал қилмоқда.
“Ғалаба нархи” лойиҳаси муваффақиятли якун топди. Мазкур лойиҳа доирасида барча истовчилар ўз яқинларининг уруш пайтидаги воқеалари билан Podrobno.uz сайтида бўлишишлари мумкин эди. Энг яхши ҳикоялар муаллифлари 9 май кунига бағишланган Россия Федерацияси элчихонасининг тантанали маросимида Beeline‘нинг махсус совринлари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, #70тысячспасибо хотира акцияси доирасида Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари қаҳрамонлигига бағишланган ва Арманистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқоролари бирлаштирилиб, Интернет фойдаланувчилари мазкур ижтимоий лойиҳага жалб этилди. Махсус яратилган сайтда 70 000дан зиёд киши ўз миннатдорчилик сўзлари билан ижтимоий тармоқлар орқали бўлиша олдилар.
Акция натижаларига кўра чиқарилган видео: 

Кўпроқ янгиликлар