Microsoft компанияcи икки флагман смартфон тақдим этиши мумкин:  Lumia 940 ҳамда унинг XL фаблет кўриниши. Бу ҳақда Nokia Power User  хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Фаблет Lumia 940 XL 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810, 5,7 дюймли дисплей, 3 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Қурилмага 20 Мпли асосий ҳамда 5 Мпли олд камера ўрнатилади.

Тахминларга қараганда, гаджетларнинг фаблет версияси оддий Lumia 940 нисбатан кучлироқ бўлади.

Икки смартфон ҳам янги Windows 10 операцион тизимида ишлайди.