Москвада Садовая ҳалқа йўлида шаҳардаги илк Wi-Fi билан жиҳозланган автобус бекати пайдо бўлди. Бу ҳақда “М24” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бир сессиянинг давомийлиги 15 дақиқани ташкил қилади. Ушбу вақт ўтгандан кейин интернет билан 2 соат давомида фойдаланиш мумкин бўлмайди.
“Транспорт департаменти таклифи билан ерусти транспорти бекатининг янги форматини синовдан ўтказиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдик”, деб айтмоқда Wi-Fi хизматини тақдим қилган “МаксимаТелеком” компаниясининг вакили.