Остонада 2016 йили MEGA Plaza мажмуаси очилади. Бу ҳақда Mega савдо-кўнгилочар маркази матбуот хизматига таянган ҳолда Tengrinews.kz ресурси хабар бермоқда. MEGA Plaza ишчи ном бўлиб, бошқа таклиф қилинган номлар муҳокама қилинмоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, мажмуанинг қурилиши белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда. Унинг очилиши 2016 йил октябрига режалаштирилган. Бош меъмор Британиянинг Chapman Taylor компаниясидир, бу компания 90 давлатда 2 мингдан ортиқ йирик лойиҳани амалга оширган.
Бинонинг кенглиги 160 м, узунлиги 470 м, атриумлар баландлиги 25 м бўлади.
Мажмуанинг дастлабки макетлари намойиш этилди.