4-6 июнь кунлари Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Адҳам Аҳмадбоев Душанбега боради. Asia Plus нашрининг хабар беришича, у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ички ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этади.
Душанбе йиғилишида, шунингдек, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ички ишлар вазирлари иштирок этади. Тадбирга Тожикистон ички ишлар вазири, генерал-полковник Рамазон Раҳимзода раислик қилади.