Ўзбекистон телерадиокомпанияси сунъий йўлдошни алмаштиради

Технология 01 Июнь 2015 3119

Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Uzbekistan телерадиоканалининг Экспресс-АМ22 сунъий йўлдошидан узатиб келинган кўрсатувлари бундан буён Экспресс-АМ6 йўлдоши орқали узатилади.

Экспресс-АМ6 Россиянинг сунъий йўлдоши бўлиб, 2014 йилнинг 21 октябрь куни ишга туширилган. Йўлдош мультисервис хизматлар пакетини кўрсатишга мўлжалланган. Булар сирасига телерадиоузатиш, телефония, видеоконференция боғламаси, маълумотлар узатиш, интернет чиқиш сингарилар киради.

Кўпроқ янгиликлар